Болаликда қумдан уй ва қасрлар қурар эканмиз, онгу шууримизда бунёдкорлик кўникмалари, ижод қилишга интилиш шаклланиб боради. Вояга етгач ўз оиламиз билан яшашимиз керак бўлган уйни ўзимиз, ўз кучимиз ва ўз истакларимизга кўра қуришга ҳаракат қиламиз.

Иморатимиз қуриб битказилгач, уни пардозлаш ишлари ҳам алоҳида эътибор, дид ва савияни талаб этади.

Кўпгина ҳолларда мутахассис бўлмаганимиз сабаб у ёки бу қурилиш материалини танлашда қийналамиз.

Қуйида шундай қурилиш материаллари тўғрисида сўз юритамиз.

Иморат қурилди. Сувалди. Энди энг охирги иш пардозлаш қолди.

Пардоз учун қандай усулдан фойдаланамиз?

Об-ҳаво инжиқликлари, қор, ёмғир, иссиқ, совуқ, шамол, қуёш нурлари каби ташқи таъсирларга энг кўп учрайдиган жой бу иморатимизнинг юза қисми ҳисобланади.

Девор юзасини тайёрлаб, арзонроқ усулда бирор бир ранг бериб, пардозни шу билан якунлаб қўйсак ҳам бўлаверади. Хўш, бунинг қандай камчилик ва афзаллиги бор?

Афзалликлари:

- пардоз учун кўп маблағ талаб этилмайди;

- пардоз тугагач девор юзаси чиройли кўринишга эга бўлади.

Камчиликлари:

- ташқи таъсирларга узоқ дош бера олмайди;

- қисқа вақт ўтиши билан девор ранги хира тортиб қолади;

- бир йил, бир ярим йил ўтмасдан яна пардозлаш керак бўлади.

Ёки девор юзаси тайёрлангач, унга турли тошлардан тайёрланган плиталарни ёпиштириб чиқиш мумкин.

Бунинг афзаллиги нимада?
- бу ҳолатда ушбу девор ўзининг ташқи гўзаллигини узоқ вақтгача йўқотмайди;
- бинонинг ташқи кўриниши чиройли ва салобатли бўлади.

Бундай қопламанинг асосий камчилиги нархи ҳисобланади:
- материалнинг бошқа ўриндошларга нисбатан қимматлиги;
- ушбу материални девор юзасига ёпиштириш хизматининг бошқа шу турдаги хизматларга нисбатан қимматлиги;

Бинони пардозлашда юқоридаги икки усулнинг ижобий томонларини ўзида мужассам қилган  усуллар ҳам мавжуд бўлиб,  улар тўғрисида бир оз тўхталамиз.

Биринчиси халқ тилида “минералка” номи билан машҳур бўлган минерал асосли сувоқ тури.

Тоғ жинсларининг маълум туридан керакли микрон катталикда майдаланган қум ёрдамида ушбу сувоқ ҳосил қилинади.

У девор юзасига сурилгач, деворимиз ҳудди бахмалга ўрангандек тасаввур пайдо бўлади.

Бинонинг ташқи кўриниши бутунлай ўзгариб, ўзгача салобат касб этади.

Бу сувоқни бемалол юқори босим остидаги сув билан ювиб, устига ўрнашган чангларни кетказиш мумкин бўлади.

Минерал асосдаги сувоқларнинг 20 дан ортиқ турлари мавжуд бўлиб, улар тўғрисидаги қўшимча маълумот фотогалереямизда келтирилган.

Ушбу сувоқнинг ўзига хослиги шундаки, у “инжиқроқ” ҳисобланиб, деворга суваш мутахассисдан юқори малака ва кўникмани талаб этади.

Ушбу сувоқни таннархи ва уни суваш хизмати эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлганимиз –кейинги сувоқ турига нисбатан қимматроқни ташкил этади.

Кейинги сувоғимиз бу травертин тоши асосида тайёрланган декоратив сувоқ бўлиб, уни девор юзасига суриш осон. Девор юзасида исталган нақш, фактура ва кўринишни бу сувоқ ёрдамида тасвирлаш мумкин. Бу пардоз узоқ вақтгача ўз кўринишини йўқотмайди.

Ташқи таъсирларга ўта чидамли.

Қуйида бу тўғрисида батафсилроқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

ТРАВЕРТИН нима дегани?

Травертин италянчада travertino, лотин тилида lapis tiburtinus — тибур тоши — ярим кристал нозик майда донли бир хил таркибли тоғ жинси.

Ушбу тошга ишлов бериш, пардозлаш ва силлиқлаш мумкин.Травертин қурилишда, иморат фасадлари ва ички хоналарни пардозлашда ишлатилади.Ҳозирги кунда эса травертин тошини майдалаб, унинг асосида тайёрланган декоратив сувоқлардан фойдаланиш оммалашиб бормоқда.

Чунки у жуда чиройли ва замонавий кўринади, бир қатор гўзал сифатларга эга. Бундай травертин асосидаги декоратив сувоқлар деярли 90 фоиз травертин тошидан иборат бўлади.

Травертин декоратив сувоғи сувалганидан кейин ёрилмайди, намга ва юқори ҳароратга ўта бардошли, юқори иссиқ ва совуққа чидамли ҳисобланади.

Бу сувоқни исталган хонанинг ички ва ташқи деворларини пардозлаш, сувашда, уларга замонавий ва чиройли кўриниш беришда ишлатиш мумкин.

Мазкур Травертин декоратив сувоғи хизмат муддатини узайтириш, исталган юзага сурилганда мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида сувоқни юзага суришнинг махсус технонлогияси компаниямиз мутахасислари томонидан ишлаб чиқилган.

Ҳозирги кунда биргина Травертин декоратив сувоғининг 15 дан ошиқ рангдаги турлари ишлаб чиқарилмоқда. Ҳар бир ранг мустаҳкам асосга эга эканлиги сабаб, бу ранглар ўз хусусиятини йўқотмайди ва узоқ хизмат қилади.
Декоратив сувоқ заҳарли эмас, қуриётганда зарарли ҳид ва ажратмалар чиқмайди, экологик жиҳатдан хавфсиз.

ТРАВЕРТИН ДЕКОРАТИВ СУВОҒИ ТЎҒРИСИДА ЯНА НИМАНИ БИЛИШ ЛОЗИМ?

Суваш шартлари:

Суриш ҳарорати +5 дан +50 С гача. Аралашмага қум, тош ёки идиш ичидаги қотган аралашманинг тушишига йўл қўйманг. Аралашма кўзга кирса ёки қўлга тегса дархол сув билан ювиб ташлаш лозим, чунки тезда ювиб ташланмаган аралашма қотганидан сўнг ювиб кетказиш қийинлашади.

Сувалган декоратив сувоқни парваришлаш:

Травертин асосидаги декоратив сувоқ қўшимча парваришга муҳтож эмас. Декоратив сувоқ сурилган деворни босим остидаги сув билан ювиш мумкин.

Сақлаш шартлари:

Декоратив сувоқ оригинал идишида ёпиқ ҳолда +5 дан +25 С гача бўлган ҳароратда 6 ойдан 12 ойгача сақланади. Очилган идишдаги  декоратив сувоғи 30 кун ичида ишлатилиши керак. Сувоқни музлатиб қўйиш ва ноль даражадан паст ҳароратда сақлаш мумкин эмас.

Бардошли, Чидамли, Замонавий